Бугун, 27 октябрь куни мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанлари ўқитувчилари иштирок этдилар.
Аттестация синовларида республика бўйлаб бир неча педагоглар юқори натижани қўлга киритишди.
Жумладан:
94 балл —
Шермат Ҳусенов, Вобкент туманидаги 29-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.
Гулимжон Ҳусенова, Қоракўл туманидаги 37-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — 1-тоифани қўлга киритди.
92 балл —
Нигина Исматова, Когон туманидаги 2-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;
Жасурбек Умаров, Вобкент туманидаги 37-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.
90 балл —
Сиррожиддин Йўғмиров, Қоракўл туманидаги 51-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;
Шахзода Бобоқулова, Бухоро шаҳри 22-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;
Наргиза Сафарова, Ғиждувон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;
Нилуфар Бекова, Пешку туманидаги 10-умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;
Қувондиқ Музаффаров, Қоракўл туманидаги 34-умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.
