Малака тоифа синовида юқори натижа кўрсатган тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчилари эълон қилинди

Малака тоифа синовида юқори натижа кўрсатган тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчилари эълон қилинди

Бугун, 27 октябрь куни мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанлари ўқитувчилари иштирок этдилар.

 

 

Аттестация синовларида республика бўйлаб бир неча педагоглар юқори натижани қўлга киритишди.

 

 

Жумладан:

 

94 балл —

Шермат Ҳусенов, Вобкент туманидаги 29-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.

Гулимжон Ҳусенова, Қоракўл туманидаги 37-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — 1-тоифани қўлга киритди.

 

 

92 балл —

Нигина Исматова, Когон туманидаги 2-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;

 

Жасурбек Умаров, Вобкент туманидаги 37-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.

 

 

90 балл —

 

Сиррожиддин Йўғмиров, Қоракўл туманидаги 51-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;

 

Шахзода Бобоқулова, Бухоро шаҳри 22-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;

 

Наргиза Сафарова, Ғиждувон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;

Нилуфар Бекова, Пешку туманидаги 10-умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага;

 

Қувондиқ Музаффаров, Қоракўл туманидаги 34-умумтаълим мактабининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси — олий тоифани ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамага эга бўлди.