Бугун, 27 октябрь куни мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда тарбия фанлари ўқитувчилари иштирок этди.
Аттестация синовларида республика бўйлаб бир неча педагоглар юқори натижани қўлга киритишди. Булар:
– Андижон вилояти, Асака ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Жасурбек Алимов 98 балл;
– Самарқанд шаҳридаги 1-айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари бор умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси Жасур Облобердиев 96 балл;
– Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарих фани ўқитувчиси Сардор Ҳайдаров 92 балл;
– Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги 55-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Жаҳонгир Турғунбоев 92 балл;
– Фарғона шаҳар 1-ихтисослаштирилган мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Мавлуда Қодирова 92 балл;
– Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 25-умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Жумагул Каримова 90 баллни қўлга киритган.
