Малака тоифаси тест синовларида иштирок этган педагоглар pedagog.uzedu.uz платформасидаги ўз шахсий кабинетлари (аккаунтлари) орқали онлайн шаклда апелляция юборишлари мумкин.
Апелляция юбориш учун «Апелляцияларим» бўлимига кириб «Апелляция юбориш» тугмасини босиш керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир педагог тест синови тугаган вақтидан бошлаб 10 кун муддатда аппеляция юбориши мумкин.


