Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 823-сонли қарорига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини амалиётга жорий этиш схемасининг айрим қисмлари ўзгартирилди.
| Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
| 1-босқич | Мактаб | Мактаб педагогик кенгаш қарори, директорнинг буйруғи билан умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича мактаб ҳузурида Ишчи гуруҳ тасдиқланади. | Доимо, ҳар янги ўқув йили бошлангунга қадар | |||
| 2-босқич | Ишчи гуруҳ | 1. Мактабда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилар ҳамда кутубхона ходимларини фаолиятини ?асдиқланган мезонлар асосида ўрганиб чиқиб баҳолайди ва 10 фоиздан 40 фоизгача базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади. | Ҳар йили 1 июлга қадар | |||
| 2. Умумтаълим муассасалари ходимларига уларнинг мурожаатлари ёки касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра моддий ёрдам белгилайди. | Мукофотлаш лозим бўлган даврда мурожаатга асосан | |||||
| 3-босқич | Мактаб | 1. Ишчи гуруҳнинг қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан мактаб директорининг буйруғи чиқарилади.
2. Умумтаълим муассасасининг ҳаммага кўринадиган жойдаги ахборотлар стенди ҳамда мактабнинг интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида Ишчи гуруҳнинг қарори тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар мунтазам равишда эълон қилиб борилади. |
Доимо | |||
| 4-босқич | Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими | Ишчи гуруҳнинг қарорлари асосида қабул қилинган мактаб директорининг буйруғига мувофиқ умумтаълим муассасалари ходимларига ҳар ойлик устамаларни, мукофот ва моддий ёрдам пулларини тўлаб беради. | Доимо | |||
