Бугундан мусиқа фани ўқитувчилари учун тоифа синовларининг ижодий ва назарий шаклини ўтказиш бошланди

Бугундан мусиқа фани ўқитувчилари учун тоифа синовларининг ижодий ва назарий шаклини ўтказиш бошланди

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, Республика мусиқа ва санъат техникуми, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк техникуми, Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейининг мутахассислик фанлари бўйича педагог кадрлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларининг «Мусиқа маданияти» фани ўқитувчиларининг ўқув фанидан малака синовларини ижодий ва назарий (оғзаки, ёзма) шаклда жорий йилнинг 27 октябрдан 5 ноябргача ўтказилиши белгиланди.

 

 

Ҳудудлар кесимида педагог кадрларнинг ўқув фанидан малака (ижодий, назарий) синовларини ўтказиш жойи, манзили ва санаси режа-графикда белгиланган. Аввалроқ, бу ҳақда хабар берилганди.

 

 

Ўқув фанидан малака (ижодий, назарий) синовларида иштирок этиш учун:

 

 

– шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

 

– мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома талаб қилинади.

Бугундан мусиқа фани ўқитувчилари учун тоифа синовларининг ижодий ва назарий шаклини ўтказиш бошланди