Ҳукуматнинг 2025 йил 21 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 662-сонли қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 823-сонли қарорига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, педагогларга директор жамғармасидан тўлаб бериладиган устамалар белгилашда малака тоифаси учун қўшимча баллар берилади.
Хусусан, «Фан олимпиадаси» ва бошқа кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирларнинг туман (шаҳар) босқичида ўқувчисининг иштироки учун максимал 25 балл берилиши белгиланган.
Бунда фаолият натижаларига кўра қўйиладиган баллар:
– туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 55 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда – 5 балл;
– туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашиб, ўқувчилари энг қуйи ғолиб кўрсаткичининг 70 фоизидан юқори натижаларни кўрсатганда – 10 балл;
– туман (шаҳар) миқёсидаги олимпиада, танлов ва бошқа тадбирларда қатнашган ўқувчилари 1-, 2-, 3-ўринларни (шунингдек, тўғридан тўғри халқаро фан олимпиадаларидан иштирок этиб, совринли ўринларни) эгаллаганда – 25 балл берилади.
