Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 25-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси Жумагул Каримова аттестация синовини муваффақиятли топширди.
У тоифа тестида 90 балл тўплаб, олий тоифага ҳамда 70 фоизлик вазир устамасига эга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Аввалроқ, бухоролик информатика фани ўқитувчиси аттестацияда 90 балл билан олий малака тоифасини ҳимоя қилганди.
