Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи муваффақиятли якунланди — статистика

Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи муваффақиятли якунланди — статистика

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14–24 октябрь кунлари Фан олимпиада маркази томонидан Асосий олимпиаданинг иккинчи – туман (шаҳар) босқичи фанлар кесимида икки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилди.

 

 

1-гуруҳ фанлари бўйича олимпиада синовлари 18 октябрь куни якунланди.

 

 

Унда республика бўйлаб 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари иштирок этди:

 

 

– кимё фанидан – 39 769 нафар;

 

– физика фанидан – 38 086 нафар;

 

– информатика ва ахборот технологиялари фанидан – 37 021 нафар;

 

– биология фанидан – 42 379 нафар;

 

– математика фанидан – 40 470 нафар.

 

 

20–23 октябрь кунлари 2-гуруҳ фанлари бўйича олимпиада давом этди.

 

Бунда:

 

– тарих фанидан – 37 504 нафар;

 

– география фанидан – 33 195 нафар;

 

– рус тили ва адабиёти фанидан – 34 693 нафар;

 

– давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан – 32 280 нафар;

 

– инглиз тилидан – 43 790 нафар;

 

– француз тилидан – 1 245 нафар;

 

– немис тилидан – 1 870 нафар;

 

– тожик тилидан – 780 нафар;

 

– она тили ва адабиёт фанидан – 38 829 нафар;

 

– ўзбек тили фанидан – 6 773 нафар;

 

– қозоқ тили фанидан – 1 082 нафар;

 

– қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан – 1 524 нафар 9-, 10- ва 11-синф ўқувчилари қатнашди.

 

 

Олимпиадада тестларни бажариш учун 1-гуруҳ фанларига 1 соат 30 дақиқа, 2-гуруҳ фанларига эса 1 соат вақт ажратилган.

 

 

Якуний натижаларга кўра, ҳар бир туман (шаҳар) дан фанлар кесимида 3 нафардан ғолиблар аниқланади ва учинчи – ҳудудий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

 

 

Маълумот учун, асосий олимпиаданинг учинчи – ҳудудий босқичи санаси тез орада эълон қилинади.