Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2025 йил 17 октябрдаги ʼЪОлий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаъъги 656-сон қарори тасдиқланди.
Низомга кўра, тюторлик асосий меҳнат фаолияти бўлиб, бунда тюторлик учун бакалавр даражаси тўғрисидаги ҳужжат (ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар) талаб этилади.
Тюторлик лавозимининг малака талаблари:
– олий маълумотга (бакалавр) эга бўлиш ((илмий даража ва илмий унвонга эга шахсларга афзалликлар берилади);
– қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ таълим бериш ҳуқуқидан маҳрум этилмаган бўлиши;
– маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар услубиёти ва амалиётини чуқур англаб етган, педагогик-психологик билим ва тажрибага эга бўлиш;
– намунавий шахсий фазилатларга, шу жумладан, маданиятли, масъулиятли, киришувчан, ватанпарвар ва ташаббускор бўлиш;
– мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиш.
