ЖАВОБ: Йўқ, бугунги кунда бундай режа мавжуд эмас.
Ижтимоий тармоқларда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанддаги олий таълим ташкилотларида дарслар вақтинчалик онлайн шаклга ўтказилиши ҳамда барча талабалар уйига жавоб берилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Олий таълим вазирлиги масъуллари бу хабарни рад этган.
Унга кўра, ўқув жараёнлари аввалгидек одатий жадвал асосида давом этади, ҳеч қандай ўзгариш кутилмаяпти.
