2025-йил 23-октябрда қабул қилинган ЎРҚ–1091-сонли Қонунга мувофиқ, айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.
Унга кўра, қўшимча таълим қуйидаги турларни ўз ичига олади:
➖ болалар учун қўшимча таълим;
➖ катта ёшдагилар учун қўшимча таълим.
Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилади.
Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техник, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини тузишлари мумкин.
Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим эса уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш ҳамда қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
