Бугун МТТ педагоглари иштирок этаётган аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Бугун МТТ педагоглари иштирок этаётган аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш мумкин

Бугун, 24 октябрь куни мазкур синовларда мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиси, мактабгача таълим ташкилоти психологи, тарбиячи-методист (директор ўринбосари), ўқитувчи-дефектолог (МТТ), ўқитувчи-логопед (МТТ), мусиқа ходими (мусиқа раҳбари), психолог (МТТ), инглиз тили (мактабгача), немис тили (мактабгача) француз тили (мактабгача) фанлари педагоглари иштирок этмоқда.

 

Шу боис, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилган.

 

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:

 

https://cams.uzedu.uz/