Меҳнат кодексининг 215-моддасига кўра, ушбу кодекснинг 213-моддасида назарда тутилган таътилларда бўлган даврда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолади ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Таътил даврида ходимнинг иш ўрнини (лавозимини) сақлаб қолиш ва ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар меҳнат шартномаси:
Демак, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини ходим таътилда бўлган даврда умуман бекор қилиш мумкин эмас эканда деб ўйламаслик керак. Ходим таътилда бўлган даврида меҳнат шартномасини ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги яъни Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандига мувофиқ ҳамда иш берувчининг ташаббуси билан боғлиқ бўлмаган асосларга кўра, масалан, Меҳнат кодексининг 132, 137, 143, 146, 156, 157, 158, 160, 168, 169-моддалар ҳамда Меҳнат кодекеси ва бошқа қонунларда назарда тутилган ўзга асослар бўйича бекор қилиш мумкин.
Масалан, ходим таътилда бўлган даврида белгиланган тартибда ариза беришга ва ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини таътил тугагунга қадар Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра бекор қилишга ҳақлидир.
Муддати тугаганлиги сабабли муддатли меҳнат шартномаси 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл билан гарчи ходим болани парваришлаш таътилида бўлсада, Меҳнат кодексининг 158-моддасига кўра бекор қилинаверади. Агар шартнома 1 ҳафта ичида бекор қилинмаса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Агар аёл ҳомиладор бўлсагина, аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт . Бу ҳақда Меҳнат кодексининг 408-моддасида келтирилган.
Қисқаришга тушган ходим камида 2 ойлик огоҳлантириш муддати ичида таътилга чиқди. Таътил даврида камида 2 ойлик огоҳлантириш муддати ўтаверади, чунки ходимни огоҳлантириш муддатига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари, шунингдек Меҳнат кодексининг 282-моддасига кўра, унинг давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарган вақти киритилмайди, кодекснинг 165-моддасида келтирилганидек, бундан меҳнатга оид муносабатларнинг ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилганлиги муносабати билан тугатилиши мустасно.
Лекин бу ҳолатда гарчи огоҳлантириш муддати тугаган бўлсада, ходим таътилда бўлганлиги туфайли меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан яъни Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисми 2-бандига мувофиқ бекор қилиб бўлмайди.
