Бухоро вилояти Когон туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактаби рус тили ва адабиёти (миллий мактаб) фани олий тоифали ўқитувчиси Мадина Икромова аттестация жараёни тест синовларини муваффақиятли топширди.
У малака тоифа синовларида 90 балл билан, олий малака тоифасини ҳимоя қилиб, 70 фоизлик устамани муваффақиятли қўлга киритди.
