Хабарингиз бор, математика фанидан Асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи қайта ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Олимпиада 24 октябрь куни Республика бўйлаб бир хил вақтда 3 сменада бўлиб ўтади.
– 9-синфлар 1-сменада (соат 10:00 да);
– 10-синфлар 2-сменада (соат 13:00 да);
– 11-синфлар эса 3-сменада (соат 16:00 да) иштирок этадилар.
Иштирокчиларга ўзлари билан қалам, чизғич, ўчирғич ва циркуль олиб киришларига рухсат этилади.
Олимпиада давомида иштирокчиларга 30 та тест саволлари тақдим этилади ва уларни бажариш учун 1 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.
Тест натижаларига кўра, фанлар кесимида 3 нафардан ғолиблар аниқланади ва учинчи — ҳудудий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.
Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда Марказнинг махсус ботига ёки ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон орқали мурожаат қилиш мумкин.
