Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди

Аттестация жараёнларини онлайн кузатиб бориш учун махсус сайт ишга туширилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.

 

 

Бугун, 21 октябрь куни мазкур жараёнларда умумтаълим мактабларининг синовларига старт берилди.

 

 

Айни вақтда, Рус тили (миллий), Рус тили ва адабиёти (рус), Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти фанлари ўқитувчилари иштирок этмоқдалар.

 

 

Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин:

 

 

https://cams.uzedu.uz/