Президентнинг 2025-йил 17-октябрдаги 652-сонли “Мусиқа маданияти фани ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини ва касбий маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга сертификат бериш тартиби тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Янги Тошкент шаҳрида йил давомида тест синовларини ўтказишга мўлжалланган катта сиғимли бино қурилиши белгиланди.
Бино қурилиши учун 2,2 гектар ер майдони ажратилиб, у Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги фаолиятини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Қурилиш ишларининг буюртмачиси сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси” давлат муассасаси белгиланади.
Қурилиш якунлангач, бино Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида топширилади.
