Ўзбекистон TALIS 2024 тадқиқотида илк бор иштирок этди

Ўзбекистон TALIS 2024 тадқиқотида илк бор иштирок этди

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказилган Ўқитиш ва ўрганишни баҳолаш бўйича халқаро TALIS 2024 тадқиқотида Ўзбекистоннинг 210 та мактаблари иштирок этди.

 

 

Дунё бўйича 55 та давлат қатнашган мазкур тадқиқотда Ўзбекистон тарихда илк маротаба қатнашди. Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги педагоглар нисбатан ёш бўлиб, уларнинг ўртача ёши 39 ёшни ташкил қилади (OECD давлатларида эса 45 ёш).

 

 

30 ёшгача бўлган ўқитувчилар 22 фоизни ташкил этиб, бу OECD ўртача кўрсаткичидан икки баробар юқорироқдир. Шунингдек, ўқитувчиларнинг қарийб 95 фоизи ўз ишидан мамнун, бу OECD ўртачасидан (90 фоиз) юқорироқ.

 

 

Тадқиқот шунингдек, 90 фоиздан ортиқ педагоглар ўз муассасасидаги иш муҳитини ижобий баҳолаганини кўрсатди.

 

 

TALIS тадқиқоти ўқитувчиларнинг фаолияти, иш шароитлари, таълим муҳити ва мактаб бошқаруви тизимини таҳлил қилишга қаратилган бўлиб, бу соҳадаги энг йирик ва нуфузли халқаро ташаббуслардан биридир.

 

 

Тадқиқот ўқитувчилар ва мактаб раҳбарларига касбий ва педагогик ривожланиш масалаларида ўз фикрларини халқаро миқёсда билдириш имконини беради.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish