Gates Cambridge Scholarship — Gates Cambridge стипендия дастури ҳар йили Буюк Британиядан ташқари барча мамлакат фуқароларидан 80 киши учун харажатлари тўлиқ қопланувчи стипендия дастурини таклиф этади. Ушбу квотанинг тахминан, ⅔ қисми PhD талабалари учун бўлади. Стипендия дастурида АҚШдан 25 та ва қолган барча давлатлардан 55 киши учун ўрин мўлжалланган.
Танлов мезонлари қуйидагилардан иборат:
Дастурнинг мақсади дунё бўйлаб ўзгаларнинг ҳаётини яхшилашга интилувчан ҳамда етакчилик қобилиятига эга бўлган шахсларни бир нуқтага тўплашдан иборат.
Кембриж университетида қуйидаги курслардан бирини ўташ учун ариза бериш мумкин:
Эслатма: Ушбу ҳавола орқали берилган курслар учун стипендия ажратилмайди.
Дастур стипендияга тайинланган номзоднинг харажатларини тўлиқ қоплайди ҳамда зарур бўлган тақдирда қўшимча ёрдам маблағи ҳам ажратилади.
Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастур талаблари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Фойдали томонлари
Мазкур стипендия тўлаши мумкин бўлган қуйидаги асосий харажатлар қопланади:
Бундан ташқари қўшимча қўллаб-қувватлаш учун номзодларга қуйидаги молиявий ёрдам тури ҳам берилиши мумкин:
Эслатма: Агар иштирокчи иш берувчидан маош олаётган бўлса ёки бошқа катта стипендияга эга бўлса, The Trust (ҳомий) стипендия миқдорини камайтириш ёки тўламаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Агар номзод Кембриждаги илмий даражаси учун бирон-бир маблағ ажратилган бўлса, бу ҳақда маълумот бериши лозим.
Кўпгина харажатлар стипендия томонидан қопланади, аммо Geyts Cambridge дастгоҳ тўловлари ёки илмий асбоб-ускуналар ёки шунга ўхшаш академик ресурслар харажатларини қопламайди. Бундай асосий курс харажатлари Кембриждаги академик бўлим томонидан қопланишини кутилмоқда.
Дастур манфаатли жиҳатлари ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Номзодлар ўз аризаларини қабул қилиш ва молиялаштириш учун университетнинг «Битирувчилар учун ариза топшириш портали» орқали топширадилар.
Gates Cambridge стипендиясини олиш учун номзод курс/коллежга кириш учун ариза бериш бўлимини ва молиялаштириш бўлимининг Gates Cambridge қисмини тўлдиришлари лозим.
Ариза шаклида номзодлардан қуйидагилар сўралади:
Ҳужжатлар ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Дастурга ариза топшириш учун ушбу ҳавола орқали университет курсларидан маъқули танлаб олинади ва портал орқали ариза топширилади.
Дастурга ариза топширишнинг сўнгги муддати курс турига қараб 2025 йил 3 декабрь соат 03:59 ёки 2026 йил 8 январь соат 03:59 қилиб белгиланган. Курсларга топширишнинг сўнги муддати билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Қўшимча маълумотлар
Дастурга топширилган аризалар декабрь февраль ойларида кўриб чиқилади. Март ойининг сўнгига қадар номзодларга стипендия таклиф этилади ва ушбу стипендия 72 соат ичида тасдиқланиши лозим.
Қўшимча савол ва мурожаатлар учун: info@gatescambridge.org
