Махсус педагогика (дефектология) йўналиши – соғлом ҳамда ногиронлиги бўлган/имконияти чекланган болалар билан ишлаш учун зарурий педагог кадрларни тайёрлайди.
Махсус педагогика 4 та йўналишни ўз ичига олади:
олигофренопедагогика (ақлий ривожланиши орқада қолган болалар);
сурдопедагогика (эшитишида нуқсони бўлган болалар);
тифлопедагогика (кўришида нуқсони бўлган болалар);
логопедия (нутқида нуқсони бўлган болалар).
Ишга жойлашиш имкониятлари:
Ҳозирги кунда махсус педагогика йўналиши кўп қиррали бўлиб,
➖ битирувчи талабалар соғлом болаларга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаларида логопед;
➖ махсус мактабгача таълим муассасаларида дефектолог;
➖ умумтаълим мактабларида логопед;
➖ махсус мактаб ва мактаб-интернатларда дефектолог;
➖ оилавий поликлиникада логопед лавозимида фаолият юритишлари мумкин.
55