Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганишга қаратилган лойиҳалар ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Оксфорд университетида ўзбек тилини ўрганишга қаратилган лойиҳалар ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Жорий йил 14 октябрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Буюк Британия бош вазири ўринбосари ва адлия вазири Девид Лемми билан учрашув ўтказди.

 

 

Учрашувда инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистон мактабларида Кембрижнинг айрим дастурларини жорий этиш, Оксфордда ўзбек тилини ўрганиш лойиҳаларини йўлга қўйиш, шунингдек, инглиз тилида сўзлашувчи ўқитувчиларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

«Бундай қўшма лойиҳалар халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди», — деди Саида Мирзиёева.