Аввалроқ, Самарқандда мактаб ходимаси 3-синф ўқувчисини калтаклагани тасвирланган видео тарқалганди.
Бу бўйича Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 09-30 лар атрофида Самарқанд вилоят Қўшработ туманидаги 71-ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг кадрлар бўйича менеджери бўлиб ишловчи Қ. С.нинг олдига фарзанди Қ. И. танаффус вақтида келиб, синфдоши (3-А синф ўқувчиси Р.Ф.) урганлигини айтган.
«Мазкур ҳолатдан сўнг она фарзанди билан жанжаллашган ўқувчи синфига бориб унга қўл кўтарган.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан назоратга олиниб, жабрланувчи ўқувчи Р. Ф.ни тан жароҳати олган ёки олмаганлиги юзасидан жорий йилнинг 7-октябр куни судга оид экспиртиза тайинланган.
Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланди. Айни пайтда ҳолат суд тартибида кўриб чиқилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан мактаб кадрлар менеджери вазифасида ишловчи Қ.С билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Шунингдек, ходимнинг ички одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишини назоратга олмаганлиги учун Қўшработ туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари К.А. га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди,» — дейилади хабарда.
