Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги мактабда 4-синф ўқувчи қизни беш нафар синфдоши томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалди.
Жабрланувчини онасининг сўзига кўра, ўқувчилар қизнинг кўкрак соҳаси ва бел қисмига тепишган, натижада у оғир тан жароҳатлари олган.
Қизнинг оиласи бу ҳолат юзасидан мактаб раҳбариятига мурожаат қилган, бироқ, маъмурият ҳодисага алоқадор ўқувчилар ва масъул педагогларга нисбатан етарли чора кўрилмаган.
Маълум қилинишича, дастлаб икки нафар ўқувчини мактабдан четлаштириш ваъда қилинган, лекин орадан бироз вақт ўтиб, улар яна синфга қайтарилган.
