Ўқувчини дарсга киритмаслик мумкинми?

Ўқувчини дарсга киритмаслик мумкинми?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

 

 

Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

 

 

– жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;

 

– ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;

 

– “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;

 

– дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;

 

– таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;

 

– таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

 

– муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;

 

– таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.