Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 27-майдаги 168-сон буйруғига кўра, “Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчилар 5–11-синфларда “Тарбия” фани бўйича дарс ўтишларига рухсат берилган.
Бунда 5–11-синфларда “Тарбия” фанидан дарс берадиган “Тарих”, “Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ” мутахассислигига эга ўқитувчиларга “Тарбия” фанидан малака тоифаси бўлмаган ҳолларда амалдаги малака тоифасига мос равишда ҳақ тўланади.
