Эртага давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига кириш синовлари бўлиб ўтади

Эртага давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига кириш синовлари бўлиб ўтади

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2025 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

 

 

Тест синови ўтказиладиган манзил: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 1-ўқув биноси (Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 49-уй)

 

 

Тест синовида иштирок этувчи талабгорлардан 11 октябрь куни соат 12:30 дан кечикмасдан белгиланган манзилга етиб келишлари сўралади. Имтиҳон соат 13:00 да бошланади.

 

 

Талабгорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта асл нусхаси) олиб келишлари лозим.