Ҳукуматнинг 2025 йил 14 июндаги 365-сонли «Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, камбағал оилаларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 % гача қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
7–11 ёшдаги ўқувчилар учун:
– дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) ташкил этилади;
– тўгарак хизматлари фақат давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таклиф этилади;
– ойлик тўлов миқдори — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача.

12–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
– математика, физика, кимё, биология, география, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти, ўзбек, рус тиллари ва адабиёти бўйича тўгараклар ташкил этилади;
– ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.
15–18 ёшдаги ўқувчилар учун:
– хорижий тиллар (инглиз, немис, француз) бўйича тўгараклар;
– ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 2 бараваригача.

Ахборот технологиялари ва касб-ҳунар йўналишидаги тўгараклар;
Ойлик тўлов миқдори — БХМнинг 4 бараваригача.
Ўқувчи, унинг ота-онаси (ёки қонуний вакили) ҳамда тўгарак хизматини кўрсатувчи ташкилот ўртасидаги шартнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тузилади.
Тўгараклар 9 ойдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Ҳар бир ўқувчи бир вақтнинг ўзида кўпи билан икки тўгаракни танлаши мумкин.
Тўловлар ва давомат ҳақидаги маълумотлар kelajak.uzedu.uz электрон платформасида автоматик тарзда ҳисобланади.
