Президентнинг 2024 йил 21 июндаги ПҚ–231-сон қарори ҳамда вазирликнинг тегишли буйруғига мувофиқ, «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари жорий этилди.
Биринчи босқичда 2024 йил 2 октябрдан бошлаб аниқ ва табиий фан ўқитувчилари, иккинчи босқичда эса 2025 йил 31 январдан хорижий тил (инглиз тили) фани ҳамда 15 февралдан бошлаб бошланғич таълим ўқитувчилари ушбу жараёнга қамраб олинди. Умуман олганда, дастлабки босқичларда 277 минг нафарга яқин педагоглар иштирок этган.
Учинчи босқичда, яъни 2025–2026-ўқув йили давомида 11 та йўналиш бўйича фан ўқитувчилари учун «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Ушбу босқичда 292 нафар мастер-тренер, 3 901 нафар ментор-ўқитувчи, 92 707 нафар етакчи ўқитувчи ҳамда 467 944 нафар ўқитувчи қамраб олинади.
Касбий ривожлантириш жараёнларини рақамлаштириш, ўқитувчилар учун қулайликлар яратиш, таълим тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида http://krk.avloniy.uz платформаси ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди.
Мазкур платформа орқали ўқитувчиларнинг тренинглардаги иштироки, ўзлаштириш жараёни, давоматини электрон тарзда кузатиш, шунингдек, контент материалларини тизимли тарзда етказиш имконияти яратилган.
