Қорақалпоғистон ёшлари учун хорижий ва нодавлат ОТМларига 200 та мақсадли квота учун рухсатномалар эълон қилинди.
2025 йил 11 октябрь (шанба) куни бўлиб ўтадиган имтиҳон учун рухсатномалар эълон қилинди.
Тест синовида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтининг шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.
Рухсатномада талабгорларга тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, улардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.
11 октябрь куни тест синови битта сменада ўтказилади. Талабгорлар биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.
1-смена учун кириш вақти соат 7:30 дан 8:30 гача. Соат 8:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди.
Тест топширувчилардан имтиҳон биносига ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва бошқалар) олиб келмаслик сўралади.
