Математика ва информатика йўналиши битирувчилари қайси соҳада фаолият юритишлари мумкин?

Математика ва информатика йўналиши битирувчилари қайси соҳада фаолият юритишлари мумкин?

Математика ва информатика йўналишида таҳсил олган талабалар қуйидаги фаолият турларида ишлашлари мумкин:

 

 

– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда математика ва информатика фани ўқитувчиси мақомида педагогик фаолият олиб бориш;

 

– ўрта махсус ва профессионал таълимда математика ва информатика фани ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;

 

– турли тадбиркорлик субъектларида, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотларида ҳамда бошқа муассасаларда ишлаш;

 

– Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;

 

– умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей, касб-ҳунар мактаблари директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;

 

– умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант, кабинет мудири сифатида фаолият юритиш каби комплекс масалаларни мажмуасини қамраб олади.

 

 

Фаолият объектлари:

 

 

➖ умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;

 

➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;

 

➖ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида;

 

➖ ишлаб чиқариш корхоналари лабораторияларида;

 

➖ давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида;

 

➖ оммавий ахборот воситалари; давлат бошқаруви органлари; ишлаб чиқариш корхоналари.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish