Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим.
3-бобда келтирилган хорижий тилни билиш даражасини баҳоловчи сертификатлар назарга тутилган.
Маълумот учун: 3-боб. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимига хорижий тил бўйича ишга қабул қилишда ҳамда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда фойдаланилади.
