Энди ТКТ, TESOL, TEFL ва TESL сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

Энди ТКТ, TESOL, TEFL ва TESL сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

 

 

Унга кўра, Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL) ҳамда  Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари хорижий тиллар ўқитувчиларини ишга қабул қилиш жараёнида инобатга олинмайди.

 

 

Қарорнинг 3-бобида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим учун қуйидаги сертификатлар қўшилган.

 

 

Ушбу бобда имтиёзлар тақдим этилиши икки қисмга ажратилган.

 

 

1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим учун;

 

2. Олий таълим учун.

 

 

Умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим.

 

Энди ТКТ, TESOL, TEFL ва TESL сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

 

3-бобда келтирилган хорижий тилни билиш даражасини баҳоловчи сертификатлар назарга тутилган.

 

 

Маълумот учун: 3-боб. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимига хорижий тил бўйича ишга қабул қилишда ҳамда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда фойдаланилади.

 

 

Барча Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур.

 

 

Эндиликда инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши тасдиқланмаган TESOL, TEFL, TESL сертификатларига имтиёз тақдим этилмайди. Шу сабабли амалиётни бўлишига эътибор қаратинг.

 

 

4-бобида қуйидаги сертификатлар қўшилган.

 

Энди ТКТ, TESOL, TEFL ва TESL сертификатлари ишга қабул қилишда инобатга олинмайди

Маълумот учун: Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини ифодалайди.