Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

 

 

Унга кўра, Cambridge Assessment English (KET, PET, FCE, CAE, CPE) сертификати номи ўзгартирилган.

 

Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

Қарор 5 бобдан иборат: 1-бобга қуйидаги сертификатлар (немис тили бўйича TELC сертификати ҳам) қўшилган. Ушбу бобда Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати ҳамда уларнинг мувофиқлик даражасини ифодалайди.

 

Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

Маълум қилинишича,  Test of English as a Foreign Language (TOEFL iTP) вa Microsoft Certified Educator (MCE) халқаро сертификатлари асосий сертификатлар рўйхатидан чиқарилган.

 

 

Шунингдек, 2025 йил 3 октябрь санасига қадар олинган Test of English as a Foreign Language (TOEFL iTP) вa Microsoft Certified Educator (MCE) халқаро сертификатлари учун уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар (муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида) умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимга ўқишга кириш, ишга қабул қилиш ҳамда устамалар белгилаш бўйича имтиёзлар қўлланилади.

 

 

Бунда, 2025 йил 3 октябрь санасидан кейин олинган юқоридаги сертификатлар учун ўқишга кириш, ишга қабул қилиш ҳамда устамалар белгилаш бўйича имтиёзлар қўлланилмайди.

 

 

2-бобда Ўрта махсус, профессионал таълими учун қуйидаги сертификатлар қўшилган. Унда ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълимга киришда тан олинадиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхатини ифодалайди.

 

Миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

 

 

3-боб. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимига хорижий тил бўйича ишга қабул қилишда ҳамда мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати.

 

 

Маълумот учун: 3-боб олдинлари мактабгача таълим муассасасида ишловчи хорижий тил ўқитувчилари учун татбиқ этилмаган.