Ўзбекистонда сариқ мактаб автобуслари ишини бошлагани айтилмоқда (видео)

Ўзбекистонда сариқ мактаб автобуслари ишини бошлагани айтилмоқда (видео)

Аввалроқ, Тошкентда мактаб ўқувчилари учун Америка автобуслари дизайнига ўхшаш бўлган, сариқ рангли автобуслар хизмати йўлга қўйилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Ушбу сариқ автобуслар ёрдамида болалар уйдан тўғридан-тўғри олиб кетилади, мактабга олиб борилади ва дарсдан кейин ўз уйларига қайтариб олиб келинади.

 

 

Маълум қилинишича, айни пайтда ушбу автобуслар Тошкент ва Навоий вилоятида ҳаракатланмоқда.

 

 

Лекин ҳозирча автобуслар айнан қайси давлат ёки нодавлат мактаби учун олиб келингани маълум қилинмаган.