Ўзбекистон ўқитувчилари сунъий интеллектдан энг фаол фойдаланувчилар қаторига кирди

Ўзбекистон ўқитувчилари сунъий интеллектдан энг фаол фойдаланувчилар қаторига кирди

ОESD нинг 2024 йилги ТАLIS ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўқитувчилари сунъий интеллект (АI) технологияларидан фойдаланиш бўйича ОESD мамлакатлари орасида энг фаол гуруҳлар қаторига кирди.

 

 

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг 62 фоизи ўз ишида АI технологияларидан фойдаланган. Бу ОESD ўртача кўрсаткичидан (36 фоиз) деярли икки баравар юқори.

 

 

АI воситаларидан фойдаланиш мақсадлари қуйидагича тақсимланган:

 

 

92% — мавзуларни ўрганиш ва хулоса чиқариш учун;

 

91% — дарс режалаштириш ёки ўқув фаолиятларини ишлаб чиқиш учун;

 

86% — ўқувчиларнинг иштироки ва натижаларини таҳлил қилиш учун.

 

Ўзбекистон ўқитувчилари сунъий интеллектдан энг фаол фойдаланувчилар қаторига кирди

 

Нисбатан кам қўлланиладиган йўналишлар:

 

 

78% — дарс материалларининг мураккаблик даражасини автоматик мослаштириш;

69% — махсус эҳтиёжли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш;

66% — ўқувчиларга ёки ота-оналарга фикр-мулоҳаза хабарларини яратиш.

 

«Ўзбекистон ўқитувчилари рақамли воситалар ва АI технологияларини дарс жараёнига фаол татбиқ этаётгани таълим тизимининг инновацион йўналишда ривожланаётганини кўрсатади,» — дейилади ОESD шарҳида.

 

Шу билан бирга, АI дан фойдаланмаган ўқитувчиларнинг 46 фоизи бунга зарур билим ва кўникмалари йўқлигини, 54 фоизи эса мактабда техник инфратузилма етарли эмаслигини билдирган.

 

 

Экспертлар фикрича, Ўзбекистон ўқитувчилари орасида технологияга очиқлик даражаси юқори, бироқ рақамли таълим инфратузилмасини янада кучайтириш талаб этилади.

 

 

Маълумот учун, ОESD — бу Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бўлиб, 1961 йилда Парижда ташкил этилган. Ташкилотга 38 та мамлакат аъзо. Унинг мақсади — иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик ва таълим сифатини яхшилаш.

 

 

ОESD дунё миқёсида таълим соҳасида энг йирик тадқиқотларни ўтказади, жумладан:

 

PISА — ўқувчилар билимини баҳолайди;

 

ТАLIS — ўқитувчиларнинг иш шароити ва тажрибасини ўрганади.

 

 

Унинг маълумотлари кўплаб давлатларда таълим сиёсатини шакллантиришда асосий манба сифатида ишлатилади.