Мактабларда смартфонларни тақиқлаш ўқувчиларнинг билим даражасига қандай таъсир қилади?

Мактабларда смартфонларни тақиқлаш ўқувчиларнинг билим даражасига қандай таъсир қилади?

Янги халқаро тадқиқот натижалари дарс вақтида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш ўқувчиларнинг ўқиш натижаларига ижобий таъсир кўрсатишини исботлади.

 

 

Пенсилвания университетининг Уортон бизнес мактаби, Жавнарлал Неру университети ва Копенгаген университети олимлари олиб борган илмий тажрибада 17 мингга яқин ўқувчи иштирок этди.

 

 

Тадқиқотнинг асосий мақсади — дарс пайтида телефонни йиғиб олиш сиёсати ўқув фаолиятига қандай таъсир қилишини ўрганиш эди.

 

 

Илмий тажриба: телефонсиз ўқувчилар юқорироқ баҳо олган

 

 

Тадқиқот тасодифий назоратли тажриба (рандомизед cонтроллед триал) шаклида ўтказилди. Натижаларга кўра, телефон тақиқи жорий этилган синфларда ўқувчиларнинг баҳолари ўртача 0,086 баллга ошган.

 

 

Бу ўсиш айниқса паст баҳоларга эга, биринчи курс ва но-СТEМ йўналишидаги талабалар орасида сезиларли бўлган. Олимлар бу натижани «кичик, аммо барқарор академик ютуқ» деб баҳолашмоқда.

 

 

Қизиқ натижа: чеклов тарафдорлари кўпайди

 

 

Телефон тақиқи сиёсати нафақат баҳоларга, балки ўқувчиларнинг қарашларига ҳам таъсир қилган. Тадқиқотда иштирок этганлар тажрибадан сўнг рақамли чекловларни фойдали деб баҳолаган ва телефон эркинлигини чеклашга нисбатан ижобийроқ муносабат билдирган.

 

 

Олимлар бу жараённи «ўз-ўзини мустаҳкамловчи цикл» деб аташган — яъни, ўқувчи ўз кўзи билан фойдасини кўрган сиёсатни кейинчалик ўзи қўллаб-қувватлай бошлайди.

 

 

«ФОМО» ошди, аммо руҳият ўзгармади

 

 

Тадқиқотда телефон тақиқидан сўнг ўқувчилар орасида «ФОМО» (феар оф миссинг оут) — бирор нарсани ўтказиб юбориш қўрқуви — бироз ошгани кузатилди.

 

 

Бироқ бу ҳолат уларнинг умумий фаровонлик, мотивация ёки рақамли ҳаёт сифатига сезиларли таъсир кўрсатмаган. Яъни, телефонларсиз қолиш ўқувчиларнинг руҳиятини ёмонлаштирмаган.

 

 

Синфда тинчлик: камроқ шовқин, кўпроқ эътибор

 

 

Ўтказилган тасодифий синф кузатувлари дарс муҳитида ижобий ўзгаришларни кўрсатган.

 

 

Ўқувчилар ўртасидаги шовқин ва ўзаро гаплашиш ҳолатлари камайган;

Телефонлардан фойдаланиш кескин қисқарган;

Ўқитувчиларнинг фаол иштироки ва эътибори ошган.

 

 

Баъзи ўқувчилар ташқи томондан бироз чалғигандек кўринган. Бу ҳолат олимлар фикрича, телефонни текшириш одатидан воз кечишдаги вақтинчалик «чекиниш» билан боғлиқ.

 

 

Шунга қарамай, талабалар ўзлари бу чалғиш ҳолатини деярли сезмаганини билдирган.

 

 

Хулоса: арзон, аммо самарали таълим сиёсати

 

 

Тадқиқот муаллифларига кўра, дарсларда смартфонларни йиғиб олиш ёки тақиқлаш сиёсати — кам харажат талаб қиладиган, аммо самарали чора.

 

 

У ўқув муҳитини тинчроқ, дарсларнинг эса самаралироқ ўтишига хизмат қилади. Бу айниқса паст натижали ёки янги ўқувчилар учун бу усул сезиларли фойда келтиради.