Техасда энди дарсларни сунъий интеллект ўтмоқда

Техасда энди дарсларни сунъий интеллект ўтмоқда

Техасдаги Alpha School мактабида барча ўқитувчилар ўрнини сунъий интеллект эгаллади. Энди дарсларни нейрон тармоқлар олиб бориб, ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув қўлланилмоқда.

 

 

Асосий фанлардан ташқари, болаларга молиявий саводхонлик ҳамда ижтимоий кўникмалар ҳам ўргатилади. Ўқитувчилар эса фақат куратор сифатида қолдирилган.

 

 

Alpha Schoolда бир йиллик таълим нархи 40 000 доллар бўлиб, ушбу маблағ эвазига ўқувчиларни имтиҳон натижалари бўйича энг юқори — топ 1% га олиб чиқишга ваъда беришмоқда.