Хабарингиз бор, умумтаълим фанларидан 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлар октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.
Талабгорлар она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳонига 10 октябргача рўйхатдан ўтишлари мумкин. Тўловни 11 октябрга қадар амалга оширилади.
Миллий сертификат учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.
Талабгорлар сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари учун 20 августдан бошлаб, декабрь ойидаги миллий сертификат имтиҳонлари учун 10 ноябрдан бошлаб рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.
Миллий сертификат имтиҳонлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар расмда келтирилган.

