Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи қайси саналарда ўтказилади?

Асосий олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи қайси саналарда ўтказилади?

Жорий ўқув йилида асосий олимпиаданинг иккинчи — туман (шаҳар) босқичи 14–23-октябрь кунлари республикаимизнинг барча ҳудудларида ўтказилади. Олимпиадада мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар иштирок этадилар.

 

 

Фанлар бўйича ўтказиладиган босқичлар қуйидагича белгиланган:

 

 

14-октябрь – Математика;

 

15-октябрь – Кимё;

 

16-октябрь – Физика;

 

17-октябрь – Информатика ва АТ;

 

18-октябрь – Биология;

 

20-октябрь – Тарих, География;

 

21-октябрь – Рус тили ва адабиёти, Давлат ва ҳуқуқ асослари;

 

22-октябрь – Инглиз тили, Немис тили, Француз тили, Тожик тили;

 

23-октябрь – Она тили ва адабиёт, Ўзбек (Давлат) тили, Қозоқ тили, Қорақалпоқ тили ва адабиёти.

 

 

Олимпиадалар ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 гача бўлиб ўтади. Иккинчи босқич 1 турда, тест шаклида ўтказилиши мумкин.

 

 

Ҳар бир фан бўйича энг юқори натижани кўрсатган 3 нафар ўқувчи кейинги босқичга йўлланади. Натижалар эса ўша куннинг ўзида эълон қилинади.

 

 

Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта топшириш имконияти бериламайди.

 

 

Агар жараён давомида адолатсизлик ёки шубҳали ҳолатлар кузатилса, Фан олимпиадалари марказининг махсус ботига мурожаат қилиш мумкин. Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли чоралар кўрилади.