Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринларга қўшимча қабул амалга оширилади.
Унга кўра, 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга қуйидаги имкониятлар яратилади:
– давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;
– рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади;
– рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади;
– танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.
Муҳим эслатма! Агар абитуриент тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос вакант ўринлар мавжуд бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.
Вакант ўринлар бор бўлган олий таълим ташкилотлари ва йўналишлар рўйхатини қуйидаги файллар орқали билиб олиш мумкин:
Вакант ўринлар кундузги – Файлни юклаш
Вакант ўринлар кечки – Файлни юклаш
Вакант ўринлар масофавий – Файлни юклаш
