«Жадидлар изидан» танловининг янги мавсумига рўйхатдан ўтиш якунланишига 3 кун қолди

«Жадидлар изидан» танловининг янги мавсумига рўйхатдан ўтиш якунланишига 3 кун қолди

Президент ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган «Жадидлар изидан» танловининг янги мавсуми октябрь ойида бошланади.

 

 

Умумий ўрта таълим мактабларининг 6 -7-8 ҳамда 9 – 10-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган мазкур танловнинг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичи жараёнлари жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ташкил этилади.

 

 

Танловнинг Республика босқичида ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан (I, II, III ўрин ғолиблари ҳамда энг юқори балл тўплаган 4 нафар) жами 14 нафар ғолиб Германияга таълим саёҳатига юборилади.

 

 

Танловда иштирок этмоқчи бўлган ўқувчилар jadidlarizidan.uz ҳаволаси орқали онлайн ариза топширишлари мумкин.