Тожикистонда 17 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чеклов қўйиш таклиф қилинди

Тожикистонда 17 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чеклов қўйиш таклиф қилинди

«Народная газета» нашрининг ёзишича, Тожикистон парламенти депутати Дилноза Аҳмадзода 14 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлашни, ўсмирлар фойдаланишини эса қатъий назорат остига олишни таклиф қилган.

 

 

Депутатнинг таъкидлашича, болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини назорат остига олиш учун қонунга бошқа ўзгартиришлар ҳам киритиш зарур.

 

 

Таклифга кўра, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганларга ижтимоий тармоқларга кириш мутлақо тақиқланиши керак, 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар эса фақат ота-онанинг ёзма розилиги билан фойдаланиши мумкин бўлади.

 

 

Шунингдек, бошқа мутахассислар фикрича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлаш муаммони ҳал қилмайди. Тўлиқ тақиқ қўйишдан кўра, фойдаланишни тартибга солиш ва назорат қилиш самаралироқ бўлади.