Ўқитувчилар аттестацияси қачон бошланади?

Ўқитувчилар аттестацияси қачон бошланади?

Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига асосан тоифа тест синовлар жадвали тест синовлари бошланишидан камида 10 кун олдин эълон қилинади.

 

 

Низомнинг 31-бандига кўра, педагог кадрлардан ҳужжатларни қабул қилиш ҳар йили 1 март ва 1 октябрь саналарида тўхтатилади.

 

Ваколатли вазирликлар томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда педагогик маҳоратини баҳолаш, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун ўқув фани бўйича малака синовларини (кейинги ўринларда – малака синовлари) ўтказиш шакли ҳамда жадвали ҳар йили малака синовлари бошланишидан 10 кун аввал тасдиқланиб, уларнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади, тегишли вазирликлар ва идораларга ҳамда ваколатли вазирликнинг расмий веб-сайтидаги педагог кадрнинг шахсий кабинетига юборилади.

 

 

Ҳали 2 октябрга қадар тест синовлари жадвали эълон қилинмади. Демак, 12 октябрга қадар синовлар бошланмайди.