Олий таълим, фан ва инновациялар вазирилигининг 2025 йил 22 сентябрь кунги 02/10-4/1-8393-сонли хати эълон қилинди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 20 майдаги 168-сонли буйруғи билан Олий таълимнинг давлат таълим стандарти, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари Классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Унга кўра, 60540100-Математика, 60540200-Амалий математика, 60530500-Физика, 60530100-Кимё, 60510100-Биология, 60530200-География, 60220300-Тарих бакалавриат таълим йўналишлари 3-, 4-босқичида таҳсил олаётган талабалар ва ушбу таълим йўналишларини тамомлаган битирувчилар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган амалдаги Малака талабларига асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларида педагогик фаолият олиб боришлари мумкин.

