2025/2026-ўқув йили магистратура босқичи учун қўшимча қабул тартиби белгиланди

2025/2026-ўқув йили магистратура босқичи учун қўшимча қабул тартиби белгиланди

 2025/2026-ўқув йили магистратура босқичи учун қабул натижалари тасдиқланиб, олий таълим муассасаларига етказилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, ажратилган квотага кира олмаган абитуриентларга қўшимча қабулда иштирок этиш имконияти яратилди.

 

 

Қўшимча қабул жараёнида олийгоҳларнинг мавжуд қуввати, моддий-техника базаси ва профессор-ўқитувчилар таркиби инобатга олинади. Қўшимча қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

 

 

Қўшимча қабулда қатнашишни истаган талабгорлар барча зарур маълумотларни ўзлари танлаган олий таълим муассасасининг қабул комиссияси ёки магистратура бўлимида олишлари мумкин. Ҳужжатлар рўйхати, муддатлар ва тартиб ҳар бир ОТМ томонидан алоҳида эълон қилинади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, давлат олий таълим муассасаларида қўшимча қабул орқали магистратурага ўқишга қабул қилинган абитуриентлар учун тўлов-контракт суммаси олийгоҳ томонидан бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб белгиланади. Бу эса контракт миқдори олийгоҳлар кесимида фарқ қилиши мумкинлигини англатади ва аниқ тўлов шартлари танланган ОТМ томонидан эълон қилинади.