Тошкент вилоятидаги боғча болаларининг оммавий заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди

Тошкент вилоятидаги боғча болаларининг оммавий заҳарлангани юзасидан 7 киши қамоққа олинди

Тошкент вилоятидаги боғчаларда кузатилган оммавий заҳарланишга оид жиноят иши тергови доирасида 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

 

Таъкидланишича, улардан 3 нафари ишлаб чирувчи корхонанинг, яна 4 нафари боғчаларга озиқ-овқат етказиб берувчи аутсорсер фирмалар мансабдорлари гумонланувчи сифатида қамоққа олинган.

 

 

Жиноят иши тергови вилоят ИИББдан Ички ишлар вазирлигига ўтказилган.

 

 

Аввалроқ Санепид берган маълумотга кўра, ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган боғча тарбияланувчилари сони 963 нафар бўлиб, ҳозиргача улардан 269 нафари соғайган, яна 421 нафарига тузалгани учун бугун, 27 сентябрда шифохонадан уйига жавоб берилиши кутиляпти. 13 бола ўртача оғир аҳволда қолмоқда.