Юридик университети ҳам ўзининг супер-контракт миқдорини эълон қилди. Энг кам миқдор — базавий контрактнинг 3,5 баравари, энг юқори миқдор эса 6 баравари этиб белгиланган.
Изоҳ: қабул чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун супер-контракт миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори (13.09.2025) билан тасдиқланган Низом асосида белгиланади. Унга кўра,
– 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
– 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
– 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
– 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробари.
Қуйида супер-контракт миқдорини эълон қилган бошқа олий таълим муассасалари рўйхати бу ерда:
– Тошкент давлат Юридик университети — супер контракт нархи;
– Тошкент давлат иқтисодиёт университети — супер контракт нархи;
– Тошкент ахборот технологиялари университети — супер контракт нархи;
– Тошкент кимё-технология институти — супер контракт нархи;
– Термиз давлат университети — супер контракт нархи;
– Наманган давлат педагогика институти — супер контракт нархи;
– Андижон давлат университети — супер контракт нархи;
– Қўқон давлат университети — супер контракт нархи;
– ТТА Урганч филиали — супер контракт нархи;
– Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти — супер контракт нархи;
– ТКТИ Янгиер филиали — супер контракт нархи;
– Наманган давлат техника университети — супер контракт нархи;
– ТДТУ Олмалиқ филиали — супер контракт нархи;
– Денов табдиркорлик ва педагогика институти — супер контракт нархи.
– Жиззах политехника институти — супер контракт нархи;
– Урганч давлат университети — супер контракт нархи;
– Тошкент давлат тиббиёт университети Термиз филиали — супер контракт нархи;
– Ўзбек миллий мусиқа санъати институти — супер контракт нархи;
– Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети — супер контракт нархи.
Маълумот учун, 25 сентябрь куни якунигача барча ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қилиши керак.
Эслатма! Супер-контракт бўйича бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини 2025 йил 31 октябрга қадар (шу куни ҳам) тўлашга рухсат берилган.
