Олий таълим муассасалари иқтидорли талабаларига мўлжалланган «VII UZGTL стипендия» танлови ва ишлаб чиқариш амалиёти эълон қилинди. Танловда техника ва технология йўналишидаги 3-4-босқич бакалавр ва 1-2-босқич магистрантлар, фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар иштирок этишлари мумкин.
Танлов уч босқичда ўтказилади:
1-босқич. Жорий йилнинг 19 сентябрь санасидан 5 октябрига қадар талабгорлардан ушбу ҳавола орқали анкета тўлдириб, рўйхатдан ўтишлари керак.
2-босқич. Жорий йилнинг 15 октябридан — 25 октябрига қадар онлайн анкеталар орқали сараланган талабалар ўртасида танлаган мутахассисликлари ва хорижий тил бўйича ёзма иш шаклида имтиҳон ўтказилади.
3-босқич. Жорий йил ноябрь ойининг иккинчи ҳафтасига қадар иккинчи босқичда юқори натижага эришган талабалар суҳбатда иштирок этади.
Ҳар бир босқич натижалари ва кейинги босқичга ўтганлар рўйхати Корхонанинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
Ғолиб талабалар 2025/2026-ўқув йили давомида стипендия оладилар ва олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг доимий иш билан таъминланади. Шу билан бирга, муваффақиятли иштирок этган, лекин ғолиб бўлмаган талабалар ҳам Uzbekistan GTL МЧЖ заводида ишлаб чиқариш амалиётини ўташлари мумкин; транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Корхона томонидан қопланади.
