Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ва умумий ўрта, ўрта махсус ёки касбий таълим муассасаларини тамомлаган ёшларга давлат гранти асосида қўшимча 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу танловда давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонида 68,0 ва ундан юқори балл тўплаган, кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар иштирок этишлари мумкин.
Ушбу тоифадаги абитуриентлар Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида 2025 йил 24–30 сентябрь кунлари рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўзлари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича давлат гранти учун мақсадли танловда иштирок этадилар.
Танлов натижалари 2025 йил 4 октябрга қадар my.uzbmb.uz сайтида эълон қилинади.
